Илоқ — қадим маданият ва анъаналар бешиги

Илоқ — қадим маданият ва анъаналар бешиги

 

lorproluapol.jpg

Оҳангарон туманининг бетакрор табиати бағрида жойлашган Ўрғозсой кенгликлари миллий қадриятлар, халқ оғзаки ижоди ва маданий мероснинг ҳақиқий байрамига айланди. Бу ерда анъанавий саккизинчи "Илоқ" халқаро этнографик фестивали юқори савияда ўтказилди.

Халқаро “Олтин мерос” хайрия жамоат фонди, Тошкент вилояти ва Оҳангарон тумани ҳокимликлари, бир қатор давлат ва жамоат ташкилотлари билан ҳамкорликда ташкил этилган мазкур тадбирда ҳудудлардан келган бадиий жамоалар ва дорбозлар гуруҳлари, Ўзбекистон жанг санъати федерацияси бадиий жамоаси фаол композицияси билан барчага ўзгача кайфият улашди. Фестивалга келган меҳмонлар қадимги Илоқ давлатининг тарихи, маданияти, урф-одатлари билан яқиндан танишди. 

Қадимги Илоқда кончилик ва металлургия юқори даражада ривожланган бўлиб, маҳаллий усталар тайёрлаган маҳсулотлар ўзининг сифати ва ноёблиги билан узоқ мамлакатларгача етиб борган. Бу ердаги зарбхоналарда тангалар зарб қилинган, темирчилик ва заргарлик санъати юксак даражага кўтарилган. Шу билан бирга, аҳоли деҳқончилик, чорвачилик ва турли ҳунармандчилик тармоқлари билан шуғулланиб, ўзига хос маданий муҳитни шакллантирган. Бу заминда яратилган моддий ва маънавий бойликлар бугунги кунда ҳам халқимиз миллий меросининг ажралмас қисми бўлиб қолмоқда.