“Илмга кўмак”: Тошкент ислом институти ва Мир Араб олий мадрасаси талабаларининг ҳам шартнома пуллари тўлаб берилди

Илмга кўмак”: Тошкент ислом институти ва Мир Араб олий мадрасаси талабаларининг ҳам шартнома пуллари тўлаб берилди

 yekrvekovnlvkeoyukrpyukreyoke.jpg

25 январь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси мажлислар залида, “Илмга кўмак” акциясининг якуний босқичи бўлиб ўтди.

 

Азалдан юртимиз дунё аҳлига устозлик қилган уламолар ватанидир. Бу эса аждодларимизнинг илмга, олимларга ва толиби илмларга бўлган чексиз муҳаббатидан нишонадир.

 

Толиби илмга моддий ва маънавий кўмаклашиш, оғирини енгил қилиш мусулмонларнинг энг улуғ, савоби улкан қадриятларидандир. Олимлар бизнинг йўлбошчиларимиз, тараққиёт сабабчиларидир.

 

Юртимиздаги диний таълим муассасаларида Ислом дини илмларини чуқур ўрганаётган талабаларга моддий ёрдам бериш Вақф хайрия жамоат фондининг асосий вазифаларидан ҳисобланади.

 

Шу сабаб Вақф фонди томонидан жорий йилнинг 14 январь куни мамлакатимизда фаолият олиб бораётган диний таълим муассасаларидан саралаб олинган 20 нафар талабаларнинг тўлов шартномалари учун “Илмга кўмак” акцияси эълон қилинди. Акцияга 101 миллион 562 минг 408 сўм маблағ зарур эди. Қисқа муддат ичида саховатпеша, илмга муҳаббатли халқимиз томонидан 109 миллион 757 минг 715 сўм яъни (8 миллион 195 минг 307 сўм) ортиғи билан хайриялар қилинди.

 

Мазкур акциянинг якуний босқичида, Мир Араб олий мадрасасининг 1 нафар талабасига 4 миллион 28 минг 610 сўм ҳамда Тошкент Ислом институтининг 9 нафар талабаларига 58 миллион 777 минг 348 сўм шартнома пуллари тўлаб берилди.

ykeraenlangdvnrvkepyukrykovkeok.jpg

Аввал акциянинг биринчи ва иккинчи босқичларида, Хоразмдаги “Фахриддин ар Розий” ва Андижондаги “Саййид Муҳиддин махдум” ислом билим юртларининг 5 нафардан жами 10 та талабага 38 миллион 756 минг 450 сўм шартнома пуллари тўлаб берилган эди.

 

Вақф хайрия жамоат фонди

Матбуот хизмати