Илк босма Қуръоннинг энг нодир нусхаси
Илк босма Қуръоннинг энг нодир нусхаси

Россиянинг “Медина” нашриёти Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ноёб асарлар тўпламини ҳадя қилди. Улар орасида ислом матбаачилиги тарихидаги илк босма Қуръонлардан бири ҳам бор.
Ноёб китобларни топшириш "Буюк ўтмиш мероси — маърифатли келажак асоси" халқаро форуми доирасида бўлиб ўтди.
Мусулмонлар томонидан илк бор нашр этилган Қуръони Карим бўлди. Бу муқаддас китоб 1787 йилда Санкт-Петербург шаҳрида чоп этилган бўлиб, ислом матбаачилиги тарихидаги илк босма Қуръонлардан бири сифатида жаҳон маданий меросида алоҳида ўрин тутади.
“Медина” нашриёти раҳбари Иляс Садурининг сўзларига кўра, Ислом цивилизацияси марказига бундай тўпламни тақдим этиш катта шараф.