Икки томон учун ҳам стратегик ютуқ

Икки томон учун ҳам стратегик ютуқ

ukyukyukyvayu.jpg

     “БМТ Бош Ассамблеяси саммити доирасидаги тадбирлардан ўзи учун ютуқда чиққан кам сонли мамлакатлардан бири Ўзбекистон бўлди” – Forbes журнали ана шундай жумла билан бошланувчи мақола эълон қилди. Мақолага: “Трампнинг Ўзбекистон президенти билан учрашуви – икки томон учун ҳам катта стратегик ютуқ” дея сарлавҳа қўйилган.

     Мақолада АҚШ ва Ўзбекистон етакчиларининг камералар қаршисидаги учрашувидан олдин, Трамп ўзининг Truth Social тармоғида Мирзиёевни мақтаб пост ёзгани қайд этилган.

     Оқ уй раҳбари Boeing Dreamliner'лари хариди бўйича 8 млрд долларлик битим учун Ўзбекистон президентини мақтади ва бу келишув “АҚШда 35 мингдан ортиқ иш ўрни яратиши”ни айтди.

     “Жаноб Мирзиёев сўзида турадиган одам ва биз яна кўплаб масалалар устида биргаликда ишлашда давом этамиз”, дея ёзди Трамп.

     Нашр ўз мақоласида Ўзбекистон президенти АҚШнинг етакчи компаниялари ва молиявий институтлари билан учрашувлар ўтказгани, Мирзиёев даврида Ўзбекистон ва АҚШ ўртасидаги савдо 4 баробарга ошгани, Американинг 300 дан ортиқ компаниялари Ўзбекистонга инвестиция киритаётганини қайд этган.