Иикки юз йиллик Ҳўтан гилами совға қилинди
Иикки юз йиллик Ҳўтан гилами совға қилинди

Кембриждаги Ислом тадқиқотлари маркази Тошкентдаги Ислом цивилизацияси маркази музейига Шарқий Туркистонда ишлаб чиқилган икки юз йиллик Ҳўтан гиламини совға қилди.
Илгари Буюк Британиядаги Ислом тадқиқотлари маркази музейида сақланаётган мазкур гилам «Буюк ўтмиш мероси – маърифатли келажак асоси» халқаро экспертлар форуми доирасида ИЦМ музейига топширилди.
Экспонат Британия музейи томонидан 2025 йил февраль ойида энг қадимги аукцион уйларидан бири бўлган Champions орқали сотиб олинган. Гиламда «Vogel» —услубийлаштирилган гулли ваза тасвири бор. У баҳор, янгиланиш ва ҳаёт рамзи сифатида талқин этилади. Атрофидаги гуллар эса аёллик, нафосат ва серҳосиллик тимсоли ҳисобланади.
Шарқий Туркистонда асрлар давомида тўқилган Хўтан гиламлари ўзининг юксак маҳорати ва бой рамзийлиги билан қадрланади, уларда Бақтрия, Эрон, Хитой ва Ҳинд маданиятлари уйғунлиги кўзга яққол ташланади.