“Ихтирочиликка қадам” иқтидорли ўқувчилар танлови

“Ихтирочиликка қадам” иқтидорли ўқувчилар танлови

llllrlrlrlr.jpg

 

      Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан умумтаълим мактабларининг ихтирочилик, рационализаторлик ва техник янгиликларга қизиқувчи ўқувчиларини рағбатлантириш, уларнинг иқтидорини ривожлантиришга қаратилган “Ихтирочиликка қадам” танлови ташкил этилган.

      Танловда мавжуд умумтаълим мактабларининг энг сара ихтирочи ўқувчилари ўзларининг таълим, ахборот технологиялари, яшил энергия, экология, иқлим ўзгариши ва қишлоқ хўжалиги йўналишидаги лойиҳалари билан қатнашмоқда.

      Улар технология дарсларида устозлари билан турли ишланмалар устида ишлаб, транспорт воситаларини макетларини ясашмоқда. Жумладан электр қувватида ишлайдиган юк машинаси макетлари ясаб, танловда қатнашмоқдаларю

       Бугунги кунда автотранспорт воситаларини электр қувватига ўтказиш орқали ҳавони ифлосланишини олдини олишга ҳаракат қилинаётгани барчага маълум. Вақти келиб юк ташувчи транспорт воситалари ҳам шу босқичга ўтиши зарурлигини ҳисобга олиниб шу лойиҳалар амалга оширилмоқда .