Ифтихорга муносиб маҳалла
Ифтихорга муносиб маҳалла

Тошкент вилоятининг Қибрай туманидаги Ифтихор маҳалладаcb меҳнат, ташаббус ва ҳамжиҳатлик уйғунлашиб, янги ютуқларга замин яратмоқда.
`37 гектар ҳудудда жойлашган маҳаллада 919 оила, 3 минг 138 нафар аҳоли истиқомат қилади. Турли миллат вакиллари ҳам бўлган бу гўшада ўзаро ҳурмат, бағрикенглик ва ҳамжиҳатлик муҳити ҳукмрон. Маҳалланинг 500 дан зиёд ёши унинг эртанги куни, келажак тараққиётининг ишончли пойдевори ҳисобланади. Ёшларни билимли, ватанпарвар ва ташаббускор қилиб тарбиялаш, уларнинг бандлигини таъминлаш, орзу-интилишларини қўллаб-қувватлаш бўйича олиб борилаётган ишлар ўз самарасини бермоқда.
Бугунги кунда Ифтихор маҳалласида ieybyultr 178 та тадбиркорлик субъекти фаолият юритмоқда. Улар нафақат ўз оиласи, балки маҳалла иқтисодиёти ривожига ҳам муносиб ҳисса қўшмоқда. Янги иш ўринлари яратиш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва хизматлар кўламини кенгайтириш борасида тадбиркорларнинг фаол иштироки бор.
Президентимиз ташаббуси билан аҳоли тадбиркорлигини қўллаб-қувватлашга қаратилган дастурлар мазкур маҳалла ҳаётида ҳам ўз самарасини кўрсатмоқда. Хусусан, Бизнесни ривожлантириш банки томонидан “Севимли болалар” МЧЖ га 100 миллион сўм кредит маблағи ажратилди. Ушбу лойиҳа асосида ташкил этилган 50 ўринли болалар боғчаси нафақат тадбиркорликнинг яна бир муваффақиятли намунаси, балки маҳалладаги ёш оилалар учун муҳим ижтимоий объектга айланди.