I Халқаро ислом цивилизацияси форуми
I Халқаро ислом цивилизацияси форуми

7-11 июль кунлари Тошкент, Самарқанд ва Термиз шаҳарларида “I Халқаро ислом цивилизацияси форуми: тинчлик, бағрикенглик ва илм-маърифат йўли” халқаро форуми ташкил этилмоқда. Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказида мазкур йирик нуфузли форуми бўлиб ўтади.
“I Халқаро ислом цивилизацияси форуми: тинчлик, бағрикенглик ва илм-маърифат йўли” Халқаро форуми Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази, Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитаси, Имом Мотуридий, Имом Бухорий, Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот марказлари, Ўзбекистон мусулмонлари идораси, Ўзбекистон халқаро исломшунослик академияси ҳамда Ислом олами таълим, фан ва маданият масалалари бўйича ташкилоти – ICESCO ҳамкорлигида ташкил этилмоқда. Унда 50 дан ортиқ мамлакатдан давлат ва жамоат арбоблари, вазирлар, муфтийлар, етук уламолар, академиклар, тадқиқотчилар, музей ва кутубхона раҳбарлари, халқаро ташкилотлар ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари қатнашади.
Форум, шунингдек, Ўзбекистоннинг бой тарихий ва илмий меросини халқаро илмий жамоатчиликка танитиш, Ислом цивилизацияси марказини глобал илмий-маърифий платформа сифатида намоён этиш ҳамда диний-маърифий соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар натижаларини кенг ёритишга хизмат қилади.