Худоёрхон ўрдасида “Хон қабули”

Худоёрхон ўрдасида “Хон қабули”

 szhoszh.jpg

 

 

Ўзбекистон Президентининг “Аҳолига маданий хизмат кўрсатиш даражасини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги  қарорига асосан  2024 йил 1 апрелдан бошлаб “Хон қабули” театрлаштирилган тарихий тантанали расмий қабул маросими намуна сифатида Қўқон шаҳридаги Худоёрхон ўрдасида ташкил этила бошланди.

“Хон қабули” театрлаштирилган тарихий тантанали расмий қабул маросими концепцияси Маданият вазирлиги, Ёшлар ишлари агентлиги, Республика Маънавият ва маърифат маркази томонидан белгилаб берилди. Унинг ижобий натижалари босқичма-босқич Бухоро, Самарқанд ва Хива шаҳарларида қўлланади.