Хивадан олинган таассуротлар

Хивадан олинган таассуротлар

yvkergovenovkoypryukpyukp.jpg

Халқаро туркий маданият ташкилоти (ТУРКСОЙ) томонидан Хива 2020 йилда турк маданияти пойтахти деб эълон қилинган эди. Бироқ пандемия сабабли ТУРКСОЙ томонидан белгиланган дастурларни тўлиқ ўтказиш имконияти бўлмади.

 

Шуларни инобатга олиб, Хорватиянинг Риека шаҳрида «Хивадан олинган таассуротлар» номли кўргазма намойиш этилмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги хабар бермоқда.

 

Халқаро туркий маданият ташкилоти делегацияси аъзоларининг мазкур давлатга ташрифи доирасида ташкил қилинган мазкур кўргазмада Хива маданияти, санъати, урф-одатлари, анъаналари, тарихий ёдгорликлари ва жаҳон цивилизациясига ҳисса қўшган буюк алломалари ҳақидаги маълумотлар акс этган.

 

Афсонавий, ҳам қадимий Хиванинг гўзаллиги, бетакрор обидалари, бугунги қиёфаси чет элликларда ғоят катта таассурот уйғотмоқда. Буларнинг барчаси мамлакатимиз туризм салоҳиятининг янада юксалишига ҳисса қўшиши, шубҳасиз.

 

ЎзА

venovnolvykeryukpfcuapufckpukp.jpg