Хитойдан 100 дона электробус

Хитойдан 100 дона электробус

yvpayvapyvapyvapyva.jpg

       “Ўзбекистон — 2030” стратегияси доирасида белгиланган “Атроф-муҳитни асраш ва яшил иқтисодиёт йили” давлат дастурига мувофиқ Тошкент шаҳрида экологик тоза жамоат транспорти тизимини ривожлантириш ишлари олиб борилмоқда. Шу мақсадда 2025 йилда жами 200 дона электробус ва улар учун қувватлаш ускуналарини харид қилиш режалаштирилган.

       Жараён доирасида электробусларнинг дастлабки партияси — 100 дона транспорт воситаси Хоргос орқали Қозоғистон ҳудудидан Ўзбекистонга жўнатилди. Барча электробусларни етказиб бериш ишлари 2025 йил сентябрь ойи охирига қадар тўлиқ якунланиши белгиланган.