“ХХI аср алгоритми” халқаро анжумани

“ХХI аср алгоритми” халқаро анжумани

 keuknpvyapr.jpg

 

Урганч давлат университетида буюк математик олим Aл-Хоразмийнинг 1240 йиллиги муносабати билан “ХХI аср алгоритми” халқаро анжумани ўтказилда. Анжуманда Ал-Хоразмий авлодлари -   дунёнинг етакчи олимлари рақамлаштириш, ахборот технология  соҳаларини ривожлантириш, сунъий интеллект соҳасида етакчи мутахассисларини тайёрлашда каби мавзуларда маърузалар қилдилар.

Айниқса AҚШнинг Лос-Aнжелес шаҳридаги Калифорния университети ва Германиянинг Макс Планк университети профессори Гвидо Монтуфар “Маълумотдан ўрганиш” ва “Статистик ўрганиш назарияси”, AҚШнинг Aлабама университети профессори Влодимир Мельников “Ўқитувчисиз машинали ўрганиш ва моделга асосланган кластерлашга кириш” ва “Моделга асосланган кластерлаш ютуқлари” мавзуларида тақдимоти кўпчиликда катта қизиқиш уйғотди. 

Умуман ушбу нуфузли анжуманда математика соҳасининг дунёда етакчи 30 нафарга яқин олими, илмий тадқиқотчилар ва талабалар иштирок этди.