Хаттотлик кўргазмаси

Хаттотлик кўргазмаси

 

vaaprvaravarpava.jpg 

 

Ўзбекистон Бадиий академияси Икуо Хираяма Халқаро маданият карвон саройида “Ҳикмат излаб” номли хаттотлик кўргазмаси намойиш этилмоқда.

Кўргазмада Тошкент шаҳри, Андижон ҳамда Фарғона вилоятларида яшаб ижод қилаётган Ёқуб Бухарбоев, Омина Бойназарова, Хайрулла Лутфуллаев, Шаҳзода Раҳматуллаева, Машҳура Собирова, Умар Пайзимуҳамедов, Гулмира Қаҳҳорова, Икромжон Носиров, Абдулборий Исломов, Шоира Дарвешева, Мадина Салиахунова, Нозима Алимуҳаммедова, Амина Бойназарова, Нозима Жўраева хаттотларнинг 60дан ортиқ ижодий асарлари намойиш қилинмоқда. 

Кўргазмада намойиш қилинаётган хаттотлик асарларида қадимий анъаналардан тортиб, бугунги қадриятларимизгача гавдалантирилган.

Кўргазма шу йилнинг 15 февралигача давом этади.