Халқаро захиралари рекорд даражада ошди

Халқаро захиралари рекорд даражада ошди

 

ngengengesnesnegengekngengsn.jpg

 

Бу йил 1 март ҳолатига кўра, Ўзбекистоннинг жами халқаро захиралари 77,08 миллиард долларга етди.

Март ойи бошидаги ҳолатга кўра, жами активлар ўтган ойга нисбатан 2 миллиард долларга ошган. Жорий йилнинг 1 январь ҳолатида ушбу кўрсаткич 66,3 миллиард доллар даражасида эди.

Ўсишнинг ҳал қилувчи омили олтин захираларининг қайта баҳоланиши ва жамланиши бўлди. Захиралардаги қимматбаҳо металл қиймати 67,6 миллиард долларга етди, бу февраль ойидаги кўрсаткичдан 2,7 миллиард долларга кўпдир. Олтиннинг физик ҳажми ҳам ижобий динамика кўрсатиб, 12,8 миллиондан 13,1 миллион троя унциясигача ошди.

Олтин захираси ўсиши фонида мамлакатнинг валюта активлари пасайишни кўрсатди. Чет эл валютасидаги захиралар февралдаги 9,5 миллиард доллардан 8,8 миллиард долларгача камайди. Ушбу маблағларнинг асосий қисми хорижий молия институтларидаги депозитларга (6 миллиард доллар), шунингдек, хорижий қимматли қоғозларга (1,5 миллиард доллар) жойлаштирилган.