Халқаро валюта жамғармаси экспертлари ҳайратда

Халқаро валюта жамғармаси  экспертлари ҳайратда

srospoaglanglarol.jpg

Халқаро валюта жамғармаси делегацияси Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюриб, марказнинг барча экспозиция заллари, тарихий артефактлар, археологик топилмалар, қўлёзмалар, сунъий интеллект асосида яратилган интерактив имкониятлар ва замонавий мультимедиали инсталляциялар билан танишди. Делегация аъзолари Марказнинг илмий концепцияси, экспозициялар мувозанати ва технологиялар уйғунлигини юқори баҳоладилар.

Уларнинг фикрича Марказ нафақат Ўзбекистон, балки бутун минтақа учун муҳим маърифий маскан эканини яққол намоён қилади. Экспозициялар илмий жиҳатдан пухта ишланган, замонавий технологиялар билан бойитилгани эса ташрифчини тарихий жараёнларнинг бевосита иштирокчисига айлантиради. Марказ Тошкентнинг янги маданий белгиси сифатида алоҳида аҳамиятга эга бўлиб, халқаро сайёҳлар оқимини оширишга хизмат қилади