Халқаро ташкилотлар билан самарали ҳамкорлик
Халқаро ташкилотлар билан самарали ҳамкорлик
“Ўзсувтаъминот” акциядорлик жамияти аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш ва оқова сув тизимини яхшилаш йўналишида салмоқли ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Бу жараёнда халқаро молия институтлари, инвестор ташкилотлар ҳамда хусусий сектор билан ҳамкорлик муҳим ўрин тутади.
Бугунги кунда “Ўзсувтаъминот” томонидан 10 га яқин халқаро ташкилотлар билан самарали ҳамкорлик йўлга қўйилган. Улар орасида Жаҳон банки, Осиё тараққиёт банки, Европа тикланиш ва тараққиёт банки, Осиё инфратузилма инвестиция банки, Франция тараққиёт агентлиги, Саудия тараққиёт жамғармаси, ОПЕК жамғармаси ва бошқалар бор. Ушбу ҳамкорликлар орқали ҳозирги кунда умумий қиймати 2,18 миллиард долларга тенг 21 та лойиҳа амалга ширилмоқда.
Жалб этилган маблағларнинг 1,34 миллиард доллари ичимлик суви таъминотига, қолган 840 миллион доллари эса оқова сув тизимларини ривожлантиришга йўналтирилган.