Халқаро онлайн конференция
Халқаро онлайн конференция

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази ташаббуси билан ташкил этилган “Саҳиҳул Бухорий” асарининг жаҳон кутубхоналарида сақланаётган қадимий ва нодир қўлёзма нусхалари” мавзусида халқаро онлайн конференцияси ўтказилди.
Конференцияда Туркия, Миср, Малайзия, Саудия Арабистони, Буюк Британия, Германия, Россия, Қозоғистон давлатларидан экспертлар, мустақил тадқиқотчилар иштирок этди.
Анжуманда Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси, Ислом цивилизацияси маркази директори Ш.Минаваров, Ислом ҳамкорлик ташкилотининг таълим, фан ва маданият масалалари бўйича халқаро ташкилоти (IСЕSKО) бош директори Салим Ал-Малик, Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази директори Ш.Зиёдов, шунингдек, Ўзбекистон мусулмонлари идораси, Туризм ва спорт вазирлиги масъул ходимлари, нуфузли хорижий экспертлар ва уламолар Имом Бухорий меросини ўрганишнинг аҳамияти, аллома асарларининг жаҳон фондларида сақланаётган нусхаларини тадқиқ этишнинг ҳозирги ҳолати ва истиқболдаги вазифалар шунингдек, Янги Ўзбекистонда диний-маърифий соҳада олиб борилаётган ислоҳотлар ҳақида сўз юритдилар.
“Саҳиҳул Бухорий” асарининг жаҳон кутубхоналарида сақланаётган қадимий ва нодир қўлёзма нусхалари ҳақидаги видеолавҳа ҳам намойиш этилди.
Конференция якунида Имом Бухорий илмий меросини ўрганишнинг долзарб аҳамияти ҳақида якуний баёнот қабул қилинди.





