Халқаро ислом фиқҳи академияси анжумани

Халқаро ислом фиқҳи академияси анжумани

yvaepryfvakeveryfkaeryfke.jpg 

 

       Қатар пойтахти Доҳа шаҳрида Халқаро Ислом фиқҳи академияси конференциясининг 26-сессияси иш бошлади.

       Конференцияда дунёнинг 60 давлатидан келган 230 га яқин олим ва эксперт ўз тадқиқот ишлари билан қатнашмоқда.

       Сессия давомида академияга аъзо давлатлар ва бутун дунё мусулмонларини қизиқтирган замонавий ҳуқуқшуносликка оид, интеллектуал, тиббий, ижтимоий ва иқтисодий мавзулар ҳам кўтарилади. Хусусан, бола парваришида юзага келаётган муаммолар, сунъий интеллектдан фойдаланиш тартиб-қоидаси, этикаси, учинчи шахсдан олинган қарзнинг кўпайиши ва тўланиши бўйича Ислом ҳукми, кафиллик хати ва ҳужжатли аккредитив учун ҳақ олиш ҳукми сингари кўпчиликни қизиқтирадиган мавзулар мутахассислар диққати марказида бўлади.

        Халқаро ислом фиқҳи академияси кенгаши қарор қабул қилувчилар, етакчилар ва мутафаккирларга йўл-йўриқ кўрсатишга кўмаклашадиган  тавсиялар ишлаб чиқади. Аслият ва инновацияни мужассамлаштирган интизомли илмий ёндашув доирасида замонавий муаммоларни ҳал қилиш бўйича жамоавий институционал ижтиҳод аҳамиятини таъкидлайди.