Халқаро болалар тасвирий санъат кўргазмаси ғолиблари            
    
        
        
Халқаро болалар тасвирий санъат кўргазмаси ғолиблари
 
 
Чехияда бўлиб ўтган анъанавий  51-халқаро болалар тасвирий санъат кўргазмасида ўзбекистонлик танлов ғолиблари – Навоий кон-металлургия комбинатиинг “Фарҳод” маданият саройидаги тўгарак аъзолари  9 ёшли Амира Салимова, 11 ёшли Амирхон Аҳмадов, 15 ёшли Шодиёна Қўлдошева ва 16 ёшли Нафиса Баҳорайимовалар тақдирланди.
Уларга Чехия Республикасининг Ўзбекистондаги элчиси Любомир Фреборт танловнинг диплом ва совғаларини топширди. Тўгарак раҳбари Нилуфар Хўжаевага эса танлов нишони тақдим этилди.