Халқаро бахшичилик санъати фестивали

Халқаро бахшичилик санъати фестивали

ykrpvkervkeoyupyukrekorkvoey.jpg

Узбекистон Республикаси Президентининг “II Халқаро бахшичилик санъати фестивалига тайёргарлик кўриш ва бахшичилик санъатини ривожлантириш учун қулай шарт-шароитларни яратишга доир қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарор лойиҳасида   2021 йил апрел ойида Нукус шаҳрида Халқаро бахшичилик санъати фестивалини ташкил этиш ва ўтказиш бедгиланган.

 

Қайд этилишича, Президент Шавкат Мирзиёевнинг 2020 йил 2 октябр куни Қорақалпоғистон Республикасига ташрифи давомида ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг навбатдан ташқари саккизинчи сессиясида берилган топшириқлар ва кенгайтирилган тарзда ўтказилган мажлисда  Маданият вазирлигига қорақалпоқ ўлкасининг фолклор анъаналари ва қадриятларини тарғиб этиш, ривожлантириш ва бахшичилик санъатининг моҳир ижрочиларини рағбатлантириб боришни ташкил этиш мақсадида, II Халқаро бахшичилик санъати фестивалини Қорақалпоғистонда ўтказиш вазифаси юклатилган эди.