Халқаро анжуман

Халқаро анжуман

 

vayvpypvar.jpg 

 

Шу йилнинг 25-27 декабрь кунлари Миср Араб Республикасининг Қоҳира шаҳрида “Исломда аёллар ва болалар ҳуқуқи ҳамда уларни зўравонликдан ҳимоя қилиш” мавзуида халқаро анжуман бўлиб ўтди. Ушбу нуфузли тадбирда Ал-Азҳар университетининг Таълим ва аҳолишунослик масалалари бўйича исломий давлатлар маркази ҳамда Ўзбекистондаги тегишли ташкилотлар,  хусусан Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази, Идора Хотин-қизлар бўлими вакиллари  қатнашди.

Анжуманда Ислом динида аёллар ва болалар ҳуқуқларига алоҳида эҳтибор қаратилиши, хусусан, бугунги кунда аксарият давлатларда бу  қонун даражасида мустаҳкамлаб қўйилган, шунингдек  уларнинг хавфсиз шароитларда истиқомат қилиши, муносиб таълим-тарбия олиши кафолатлагган.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси ва Дин ишлари бўйича қўмита вакилларидан иборат делегация аъзолари тадбир доирасида Ал-Азҳар университети раиси доктор Салама Довуд ҳамда Ал-Азҳар университетининг Аҳолишунослик ва халқаро Ислом тадқиқот маркази директори доктор Жамол Абу Сурур билан учрашди.

 

Ал-Азҳар университети дунёда исломий билимлар йўналишида энг кўп талабаларга таълим берадиган олий таълим муассаси бўлиб, дунёнинг турли мамлакатларидан келганларни қабул қилади.