“Халқ билан бирга” умуммиллий дастур

“Халқ билан бирга” умуммиллий дастур

 

apraprapravprvapryvapryvapryvaprvacpraprvapry.jpg

 

     Ўзбекистон Либерал-демократик партияси янги Ўзбекистонда амалга оширилаётган ижтимоий йўналтирилган давлат сиёсати, хусусан, камбағалликка қарши кураш, аҳолининг муҳтож қатламларини қўллаб-қувватлаш, инсон қадрини улуғлаш тамойилларини ҳаётга кенг жорий этишга қаратилган муҳим ташаббусга старт берди. Бугун шу мақсадга қаратилган “Халқ билан бирга” умуммиллий дастурининг тақдимоти ўтказилди.

     Дастурнинг асосий мақсади давлатимиз раҳбари томонидан илгари сурилган самарали ислоҳотларни тарғиб қилиш, аҳолининг ёрдамга муҳтож қатламига манзилли кўмак кўрсатиш, бизнес ва жамият ўртасида ўзаро ишонч ва ҳамкорлик муҳитини мустаҳкамлашдан иборат.

     Ушбу дастур доирасида 2026 йил давомида 50 мингдан ортиқ тадбиркорлар иштирок этиши ва 1,5 миллиондан зиёд фуқарога турли кўринишдаги кўмак бериш режалаштирилган.

     Дастурнинг “Юракка йўл” акцияси доирасида уйма-уй юриш орқали 1 миллиондан ортиқ хонадон қамраб олиниб, аҳоли муаммолари бевосита жойларда ўрганилади ва уларга манзилли ёрдам кўрсатиш бўйича аниқ режалар шакллантирилади. Жойларда 10 дан ортиқ мобиль штаблар фаолияти йўлга қўйилиб, улар томонидан республика бўйлаб 200 дан ортиқ сайёр қабуллар ўтказилади. Бунда аҳолининг мурожаатлари тингланиб, жойида масалаларга ечим топилади, қонунчиликни такомиллаштириш бўйича таклифлар олинади.

     Дастур давомида “Маҳалла еттилиги” ҳамда “Инсон” ижтимоий хизматлар марказлари билан ҳамкорликда эҳтиёжманд оилаларни аниқлаш ва уларни қўллаб-қувватлашнинг самарали тизими яратилади.