Хай-тек услубидаги масжид лойиҳаси

Хай-тек услубидаги масжид лойиҳаси

veovnoyeofrukrkoferyukpuk.jpg

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари ҳамда Тошкент вилояти бош имом-хатиби Жасурбек домла Раупов Бўстонлиқ туманида Хай-тек (Hi-tech) услубида қурилиши режалаштирилаётган “Хўжахонтоўра” жомеси масжиди лойиҳаси билан танишди.

 

Хай-тек (инглизча Hi-tech) – “юқори технологиялар” деган маънони билдириб, архитектура ва дизайндаги услубдир. Хай-тек 1970 йилларнинг охирларида модернизм негизида пайдо бўлган ва 1980 йилларда кенг қўлланила бошлаган.

 

Аввал Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туманидаги «Шайх Зиёвуддинхон» жоме масжидини ҳам ана шу  янги усулда қайта қуриш ишлари бошлаб юборилганлиги маълум қилинган эди. Бу янги масжид сиғими 7000 кишилик бўлиб, 2022 йил охирида фойдаланишга топширилиши мўлжалланган.

 

Бу Тошкент ҳудудида «Hi-tech» услубида қурилаётган ягона масжид эмас. Хусусан, Мирзо Улуғбек, Чилонзор, Шайхонтохур туманларида ҳам яна учта масжид қурилмоқда.

 

Шунингдек, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари томонидан Ғазалкент туманидаги “Хўжакент” жоме масжиди ҳам кўздан кечирилиб, янгидан барпо этилаётган иншоот қурилиши ҳақида зарур маслаҳат ва тавсиялар берилди.

aglvneoyrfuypfaufcafcuafc.jpg