Гумбазлар монтажига киришилди

Гумбазлар монтажига киришилди

reyfupafcuacfua.jpg

Барпо этилаётган Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази мажмуаси қурилишида янги босқич – бино гумбазларини ўрнатишга кришилди.  Бош пудратчи – “12-трест” акциядорлик жамиятининг монтажчилари карбон материалидан тайерланган копламаларни йиғиш ишларини бошлаб юборишди.

                Ислом меъморчилигида гумбазлар алоҳида ўрин эгаллайди. Гумбазларнинг думалоқ асоси Қуръон оятлари билан безатилган, тепаси эса ферузаранг ғиштлар билан безатилган. Aрабча ҳарфларнинг ўзига хос хусусияти уларнинг мослашувчанлиги ва нақшинкорлигидир. Бунинг ёрдамида улар бир вақтнинг ўзида нафақат тарбиявий, балки эстетик функцияларни ҳам бажардилар. Ёзувлар олтин нақшлар билан безатилган. ташқи кўринишидаги гумбаз безагига алоҳида эътибор берилган.

685-691 йилларда халифа Абдул Малик ибн Марвон буйруғига биноан Қуддуси шариф шаҳрида қурилган  “Қуббат ас-Саҳро” масжиди бунинг ёрқин намунасидир. “Қуббат ас Саҳро” масжиди ўзида саккиз бурчакли бинони мужассамлаштирган бўлиб, улкан гумбаз билан қопланган.У бугунги кунда ҳам ўзининг буюклиги, салобати ва гўзаллиги билан одамларни мафтун этиб келади.

Бу жаҳонда ҳам эътироф этилади. испаниялик Рафаэль Пола “El Pais” газетасида эълон қилган “Буюк Ипак йўлидаги мовий гумбазлар” сарлавҳали мақоласида юртимиздаги гумбазлар ҳақида қуйидаги фикрни билдииради:

“Масжиду мадрасаларнинг мовий гумбазлари, ҳашаматли миноралар, қалъа деворлари кишини “Минг бир кеча” эртаги муҳитига олиб киради”.

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказининг гумбазлари ҳам дунёни ҳайратга солиши шубҳасиз.

ykerpfuaucauc.jpg