Гиннеснинг рекордлар китобига киритилди

Гиннеснинг рекордлар китобига киритилди

 

vvvvvvv.jpg

 

Наманганда бўлиб ўтган 65-халқаро гуллар фестивали минглаб меҳмонлар қалбида унутилмас таассурот қолдирди. Фестиваль инсоннинг кўзини қувонтиради, қалбига завқ бағишлайди. Гуллар нафақат табиат гўзаллиги, балки инсон меҳнати, дид ва яратувчанлик тимсоли эканини яна бир бор англатади.

8sgsnn.jpg

Гул етиштириш бўйича мутахассислар бир ой давомида 29 миллиондан ортиқ гул кўчатини экиб, Гиннеснинг рекордлар китобига киришга муваффақ бўлди. Бу нафақат рекорд, балки бирлашган халқ меҳнати, эзгу мақсад ва юртга меҳр намунасидир.

Фестивалнинг яна бир аҳамиятли жиҳати унинг халқаро нуфузи тобора ортиб бораётганидир. Марказий Осиё мамлакатларидан, шунингдек, дунёнинг турли бурчакларидан келган сайёҳлар ва мутахассислар Наманганнинг имкониятлари, меҳмондўстлиги ҳамда гўзал табиати билан яқиндан танишмоқда. Турли миллат вакилларининг бир майдонда йиғилиб, гўзалликдан баҳраманд бўлаётганини кўриш инсонни беихтиёр қувонтиради.

 

gnegspgnsp.jpgmensmmm.jpg