Гиламчилик уй музейи
Гиламчилик уй музейи

“Миллий тикланиш” демократик партияси Навоий вилояти кенгаши ташаббуси билан Кармана туманида “Гиламчилик уй музейи” ташкил этилди.
Ушбу уй музейи асосчиси 73 ёшли Махтара ая Ҳайитова узоқ йиллардан буён гиламдўзлик билан шуғулланиб келмоқда.
Аслида гилам тўқиш қадимдан чорвачилик билан шуғулланадиган кўчманчи қабилалар орасида кенг тарқалган бўлиб, қирқилган жунлар ювилиб тозаланаган. Кейин темир тароқларда таралиб, ип йигирилаган. Иплар турли табиий бўёқлар билан бўялаган. Шунинг учун гилам ранглари ўзгармаган ва ўзининг сифатини йўқотмаган. Ҳозир сунъий толалардан ҳам тўқилмоқда.
Гиламчилик ер бағирлаб ётиқ ва тик ўрнатилган дастгоҳларда тўқилади. Тўқилиш усулига кўра патли ва патсиз гилам турлари фарқланади.
Миллий қадрият ва анъаналаримизни ўзида мужассам этган гиламдўзлик ҳунарини асраб-авайлаб, келажак авлодларга ҳам етказиш жуда муҳим. Ана шу жиҳатларни инобатга олган ҳолда партиянинг “Хизмат-беминнат” лойиҳаси доирасида уй музейида ўқув курси ташкил этилди.