“Ғамхўр бўлайлик!” акцияси Қорақалпоғистонда

“Ғамхўр бўлайлик!” акцияси Қорақалпоғистонда

sjhsdrtjsrgsergesrhdrtjhesrgasefwgew.jpg

Ўзбекистон Мусулмонлари идораси ҳузуридаги “Вақф” хайрия жамоат фонди ҳамда Қорақалпоғистон мусулмонлари қозияти ҳамкорлигида «Ғамхўр бўлайлик!» хайрия акцияси ўтказилди.

 

Шу муносабат билан Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳузуридаги “Вақф” хайрия жамоат фонди раҳбари Яҳё Абдураҳмонов Қорақалпоғистон Республикасида бўлиб, хайрия тадбирларида иштирок этди.

 

Жумладан, Нукус шаҳридаги «Имом эшон Муҳаммад» жомеъ масжидида бўлиб ўтган тадбирда ижтимоий ҳимояга муҳтож, боқувчисини йўқотган 500 оилага 62 миллион 475 минг сўмлик кундалик эҳтиёж учун зарур бўлган озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилди.

 

Хайрия тадбири Мўйноқ туманида давом этди. Тумандаги «Мадели» овул фуқаролар йиғини «Шеге» овулида истиқомат қилувчи Азамат Хўжабоев хонадони ёнғин содир бўлиши натижада жабр кўрган эди. Ушбу оилага Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳузуридаги “Вақф” хайрия жамоат фонди ҳамда Қорақалпоғистон мусулмонлари қозияти томонидан 30 миллион сўмлик қурилиш материали етказиб берилди. Шунингдек, тумандаги ёрдамга муҳтож 100 оилага озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилди.

sujydtjdsrjsghawerfgtserghdrtjhsergeer.jpg

 «Ғамхўр бўлайлик!» хайрия акцияси Хўжайли ва Чимбой туманларида ҳам бўлиб ўтди.