Фуқаролар мурожаати амалда
Фуқаролар мурожаати амалда

Фуқаронинг ҳар бир оғиз мурожаати ортида катта умид, адолатга ишонч ва ечим кутиб турган муаммо бўлади. Ана шу ишончни оқлаш, ҳар бир мурожаатга эътибор билан ёндашиш эса Рақобат қўмитаси фаолиятининг устувор йўналишларидан бирига айланган.
Мурожаатларни кўриб чиқиш жараёнида фуқаролар манфаати устувор аҳамият касб этиб, кўплаб муаммолар ўз ечимини топмоқда.
Хусусан, ҳудудлар кесимида бир қатор мурожаатлар ижобий ҳал этилди. Андижон вилоятида фуқаронинг сифатсиз маҳсулот учун тўлаган 647 минг сўм маблағи қайтарилди. Жиззах вилоятида фуқаро номидан ноқонуний юборилган кредит аризалари бекор қилинди. Навоий вилоятида имтиҳон тўлови билан боғлиқ муаммо бартараф этилиб, маблағ тўлиқ қайтарилди. Тошкент вилоятида эса банк орқали ўтказилган пул маблағининг қолган қисми фуқарога қайта ундириб берилди.
Бундай ижобий натижалар Рақобат қўмитаси фаолиятининг очиқлиги, фуқаролар билан мулоқот самарадорлиги ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш устувор вазифа эканини яна бир бор тасдиқламоқда.