Финляндия Президенти Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказида бўлди

Финляндия Президенти Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказида бўлди

 photo2025-10-3114-18-55.jpg

 

     Финляндия Республикаси Президенти Александр Стубб мамлакатимизнинг ноёб дурдонаси, ўтмиш ва келажакни бир нуқтада бирлаштира олган мажмуа – Тошкентдаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди.

     Президент Александр Стуббга марказ раҳбарияти ва олимлар ҳамроҳлик қилиб, жаҳон илм-фани ва ислом оламида улкан аҳамият касб этувчи мазкур мажмуанинг аҳамияти тўғрисида батафсил маълумот беришди.

     Марказ экспозицияларида намойиш этилаётган 1000 га яқин лойиҳаларнинг 400 дан зиёди хорижий ҳамкорлар билан биргаликда амалга оширилаётгани, бу эса дунё олимларини илмий тадқиқотлар сари чорлаётгани ва бирлаштираётгани Ислом цивилизацияси марказининг аҳамиятини бугун янада юксалтирди.

     Президент Александр Стубб Ўзбекистонда қадриятларни авайлаш ва аждодларга эҳтиром кўрсатиш йўлида барпо этилган ушбу илмлар маскани – Ислом цивилизацияси маркази келгуси авлодлар камолотига чин маънода хизмат қилиши борасида тушунчаларга эга бўлди.

    Финляндия Республикаси Президенти: бу ерда мен беқиёс таассуротлар гирдобига тушиб қолдим, деб эътироф этди. Уч минг йиллик тарихни бугунги авлодга шу даражада замонавий шаклда етказиб бериш – бу юксак санъат ва буюк маҳорат талаб этади.

     Бу Марказ нафақат ўтган асрлар меросини қайта жонлантирган, балки келажак авлод учун ҳам илҳом манбаига айланган. Айниқса, интерактив намойишлар ва инновацион технологиялар ёшларни ўзига жалб этади. Улар бу ерда тарихни ўқимайди – уни ҳис қилади.

     Миллий анъаналарни намойиш этувчи безаклар, маҳобатли пештоқлар ва гумбаз салобати бу ерга келадиган ҳар қандай хорижликларнинг Турон замини ва унинг уч минг йиллик тарихидан бохабар этиш билан бирга, Ўзбекистоннинг келажаги ҳақида ҳам таасуротларни уйғотиши табиий.

photo2025-10-3114-17-55.jpgvaprykaprykpryavpryavpr.jpgphoto2025-10-3114-18-21.jpgphoto2025-10-3114-17-09.jpg