Фарғона водийси тарихи янги тадқиқотларда
Фарғона водийси тарихи янги тадқиқотларда

Фарғона давлат университетида «Фарғона водийси тарихи янги тадқиқотларда» мавзусида халқаро илмий конференция бўлиб ўтди.
Конференция иштирокчилари географиясининг кенглиги Фарғона водийси тарихи халқаро илмий тадқиқотларнинг асосий объектларидан бири эканлигини англатди. Жумладан, мазкур анжуманда Хитой Халқ Республикаси, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиялари илмий ходимлари, олий таълим муассасаларининг профессор-ўқитувчилари, докторантлар ва магистрантлар иштирок этдилар.
- Ушбу халқаро илмий конференция ўзининг узоқ йиллик тарихи мобайнида дунё цивилизацияси ва турли халқлар маданияти чорраҳасида бўлиб келган Фарғона заминида ўтказилаётгани анжуманга алоҳида маъно-мазмун бағишлаб, унинг аҳамиятини янада оширади, – дейди Фарғона давлат университети проректори Акмалжон Ўринов.
Қайд этиш жоизки, бу каби зарур илмий маърузалар минтақамиз тарихини ўрганишда муҳим ҳисса ва энг керакли манба бўлиб хизмат қилади.
ЎзА




