Фарғона ҳунармандчилиги тарихи
Фарғона ҳунармандчилиги тарихи

Азал-азалдан Фарғона водийси, хусусан, вилоятдаги ҳунармандчилик анъаналари доимий равишда шаклланиб, авлоддан-авлодга ўтиб келган.
"Ўзархив" агентлиги сақловида бўлган тарихий фотоҳужжатларда акс этган фарғоналик ҳунармандлар иш жараёнлари ўзбек халқининг ўзига хос миллийлик ва меҳнатсеварлигини ифодалайди.
Усталарнинг иш жараёнидан лавҳалар, жумладан, фарғоналик ёғоч ўймакори уста К.Хайдаров ўз уйи ҳовлисида ёғоч материалларидан турли ҳил ўймакорлик намуналари яратиб келганлиги тўғрисида 1963 йилдаги расмлар ва Фарғона вилоятидаги Аввал қишлоғида жойлашган масжиднинг шифт қисмига туширилган миллий наққошлик намуналари...
Шунингдек, Риштон тумани нафақат вилоятнинг, балки республикамизнинг кулолчилик маркази ҳисобланади. Бугунги кунда ҳам ушбу кулолчилик марказида яратилган ижод намуналари сайёҳлар эътиборини жалб этиб келмоқда.





