Фарғона шаҳридаги боғда ҳар пайшанба куни “Ёшлар сайли”

Фарғона шаҳридаги боғда ҳар пайшанба куни “Ёшлар сайли”

spitmstsrsrpoacoim-cmiavarvaprismismivcai.jpg

 

      Фарғона шаҳрида янги анъана бошлаб берилди. Энди Аҳмад ал-Фарғоний номидаги боғда ҳар пайшанба куни “Ёшлар сайли” ташкил этилади.  Сайлда ёшларнинг ижодий кўргазмалари очилади. Уларнинг ихтиро ва ишланмалари, информацион технологияга киритмоқчи бўлган таклифлари, Ватан, табиат манзаралари моҳирона акс эттирилган тасвирий асарлари намойиш қилинади.

      Энг гавжум жойларнинг бири  янги китоблар тақдимоти растасидир. Бу ерда “Биринчи китобим” лойиҳаси муаллифлари ўз асарларини илк бор китобхонларга таклиф этишади.

      “Ёшлар сайли”га кела олмайдиган болалар ҳам эътибордан четда қолишмади. Кўнгилли ёшлар гуруҳи – волонтёрлар уларнинг олдига бориб келишади.