Европа Исломни ривожлантириида Индонезияга тенглашиш ниятида

Европа Исломни ривожлантириида Индонезияга тенглашиш ниятида

venoaovkerkvernevkuccua.jpg

Германия ташқи ишлар вазирлигининг маълум қилишича, Индонезия Европа мамлакатларида Исломни ривожлантириш учун илҳомлантирувчи ва намуналардан бири ҳисобланади, дея хабар бермоқда.

 

Германия ташқи ишлар вазирлигининг диний ишлар ва ташқи сиёсат бўйича раҳбари Фолькер Берресхаймнинг айтишича, дунёдаги энг йирик мусулмон аҳолисига эга мамлакат Индонезия динлараро мулоқот ва ёшларнинг радикаллашувига қарши курашда муваффақиятга эришди.
Унга кўра, Индонезияда ишлаб чиқилган бу амалиёт Европада, жумладан, Германияда руҳонийлар учун ўқув дастурини тайёрлашда намунага айланди.


Аввалроқ Индонезия Президенти мамлакатнинг бир неча ҳудудларида мавжуд диний эркинлик муаммосига эътиборни қаратди.

 

Antara ахборот агентлиги.