Еттита “яширин марварид”

Еттита “яширин марварид”

 

 apticaprpr.jpg

 

Ҳиндистоннинг “Travel Links” ихтисослашган журнали Ўзбекистоннинг еттита “яширин марвариди” - афсонавий Ипак йўлида гуллаб-яшнаган Самарқанддаги ўзбек меъморчилиги улуғворлигининг рамзи бўлгган маҳобатли мадрасалар мажмуаси, Регистон майдони ҳақида мақола эълон қилди.

Мақолада қадимий шаҳарнинг кам ўрганилган гўшалари бўйлаб саёҳат қилиш натижасида  ушбу тарихий чорраҳанинг абадий маданий аҳамиятини акс эттирувчи яширин хазинани топиш мумкинлиги айтилади.

Шунингдек Бухоронинг қадим кўчаларини айланиб, узоқ ўтмишга қайтгандек бўлиниши, сирли тор йўлак бўйлаб юраркансиз, ўзингиз учун кўп қиррали, афсонавий ўтмиши ёрқин Ўзбекистоннинг маданий ўзига хослигини кашф этиш мумкинлиги таъкидланади.

Журналда қадимий Хивада бой ва бетакрор мерос – меъморий мўъжиза мисол очиқ осмон остидаги жонли музейни томоша қилиш  завқи,  архитектура ёдгорлигидан баҳраманд бўлиш, Хива иморатлари деворига ўйиб ёзилган тарихий ҳикояларга шўнғиш мумкинлиги ҳам батафсил ифода қилинган.