Этноспорт оммалашмоқда

 

Этноспорт оммалашмоқда

 

 fkpfuupfvap.jpg

 

Ўзбекистонда  этноспорт ассоциацияси ташкил этилганидан кейин ь бел олиш ва учкураш, баҳодирлар ўйинлари ва тош кўтариш, полвонлик ва дорбозлик спорти, улоқ-кўпкари, от пойгаси, от устида кураш, чавгон, танги илув, от устида камон отиш, камондан отиш, ов қушлари билан кўргазмали ов қилиш каби миллий этноспорт турлари тобора оммалашиббормоқда.

2023 йилда ушбу ассоциация ЮНEСКО, Бутунжаҳон этноспорт конфедерацияси ва Ислом ҳамкорлик ташкилоти билан ҳамкорликда Хива шаҳрида  халқаро этноспорт фестивали,  Бухоро шаҳрида “Каштачилик ва миллий халқ ўйинлари”, шунингдек белбоғли кураш, ўзбек жанг санъати бўйича жаҳон чемпионатлари, оммавий кураш ва тош кўтариш, камондан отиш, от спорти бўйича халқаро мусобақалар ташкил этди.

Бу йил эса  Тошкент шаҳрида республика Этноспорт фестивали, Қашқадарё вилоятининг Шаҳрисабз шаҳрида “Этно ва замонавий мода ҳафталиги” халқаро этно-ўйинлар фестивали, халқ ҳунармандчилиги ва заргарлик буюмлари ярмаркалари бўлиб ўтади.

Ассоциация вакиллари шунингдек Туркиянинг Анталия шаҳрида бўлиб ўтадиган Этноспорт форумид, Грузияда бўлиб ўтадиган этноспорт фестивалида иштирок этишиади.