Эҳтиёжманд оилаларнинг иситиш мавсуми ҳаражатлари қопланмоқда
Эҳтиёжманд оилаларнинг иситиш мавсуми ҳаражатлари қопланмоқда

Давлатимиз раҳбарининг “Ёқилғи-энергетика соҳасида бозор механизмларини жорий этишда эҳтиёжманд аҳолини давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ иситиш мавсумида эҳтиёжманд оилаларга моддий ёрдам пуллари етказиб берилмоқда.
Жараёнда “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизимига киритилган оилалар, шунингдек, рўйхатга киритилмаган, бироқ моддий аҳволи бўйича кам таъминланган, оила аъзолари жон бошига тўғри келадиган даромади энг кам истеъмол харажатларининг 1,5 баробаридан ошмайдиган оилаларга 1 миллион сўмдан бир марталик моддий ёрдам ажратилмоқда.
Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги томонидан махсус ахборот конвертлари тайёрланиб, уларда ёрдам пули бериш тартиби, энергияни тежаш бўйича тавсиялар ҳамда қарор асосидаги маълумотлар жой олган. Маҳаллаларга бириктирилган ижтимоий ходимлар ушбу конвертларни уйма-уй юриб аҳолига етказиб бермоқда.
Мазкур моддий ёрдам пуллари аҳоли учун қишнинг совуқ кунларида иситиш харажатларини қоплашга мўлжалланган.