Эҳтиёжманд оилаларга қувонч улашилмоқда
Эҳтиёжманд оилаларга қувонч улашилмоқда

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ташаббуси билан Сурхондарё вилоятига Тошкент шаҳридан 21 нафар етук уламолардан ташкил топган делегация ташрифи давом этмоқда.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Иброҳим домла Иномов Шўрчи туманидаги “Ҳайдарқул ҳожи бобо” жоме масжидига ташрифбуюрди.
Делегация аъзолари ташриф чоғида Денов туманидаги “Хазрати Али” жоме масжидида ҳам бўлдилар. Тошкент шаҳри “Яккасарой ” жоме масжиди имом-хатиби Салохиддин Тошонов мамлакатимизда диний-маърифий соҳадаги ижобий ўзгаришлар тўғрисида маъруза қилди ва тўпланганларнинг саволларига жавоб берди.
Шунингдек, Тошкент шаҳар “Убай ибн Каъб” жоме масжиди имом-хатиби Абдулҳаким қори Матқулов ва Сурхондарё вилояти бош имом-хатиби Алиакбар домла Сайфидинов вилоятнинг Сариосиё туманидаги “Сўфи Оллоёр” ва янги очилган “Эшонкулжон бобо” жоме масжидларида бўлишди. Улар маҳалла гузарлари, олис ва чекка ҳудудларда кенг жамоатчилик билан маънавий-маърифий учрашувлар, аҳоли вакиллари билан юзма-юз мулоқотлар ўтказишди.
Шўрчи туманига ташриф буюрган динимиз фидойилари тумандаги эса айрим маҳаллаларда яшовчи кам таъминланган, боқувчисини йўқотган ҳамда беморлиги бор оилаларга “Вақф” хайрия жамоат фондининг пул маблағлари ҳамда совғаларини топширишди.





