Эҳтиёжманд оилаларага 4 миллиард сўмлик хайрия

Эҳтиёжманд оилаларага 4 миллиард сўмлик хайрия

dhtdjdtdsrthgsergaefawe.jpg

Рамазон – тоат-ибодат ойи бўлиши билан бирга саховат ойи ҳамдир. Бу пайтда мўмин-мусулмон халқимиз хайрия ишларига янада кўпроқ эътибор беради. Имом домлалар ҳам бу ойда саховатпеша инсонларни эҳтиёжманд оилаларга ёрдам кўрсатишга тарғиб қилади, хожатбарорларга бериладиган ажру мукофотлар хушхабарини улашадилар.

 

Бу йил мўмин-мусулмон халқимиз ўтган Рамазон ойларига қараганда кўпроқ хайрия ишига бел боғлаган. Буни имом-хатибларимиз ташаббуси билан саховатпеша инсонларнинг ҳақдор биродарларимизга қилаётган ёрдамларидан ҳам билиш мумкин.

 

Биргина жорий йил 12-25 апрель кунлари, икки ҳафта давомида Республикамиз бўйича 16 мингдан кўпроқ оилага 4 миллиард уч юз миллондан ортиқ моддий ёрдамлар кўрсатилди. Жумладан, икки миллиард етти юз миллиондан ошиқ озиқ овқат маҳсулотлари, уч юз миллионга яқин уй-рўзғор буюмлари, бир миллиарддан ортиқ кийим кечак каби бошқа турдаги маҳсулотлар, уч юз миллионга яқин нақд пул берилди.

 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати

sdrthdtjdtgserawefwegw.jpg