«Ёшлар – янги Ўзбекистон келажаги бунёдкор»
«Ёшлар – янги Ўзбекистон келажаги бунёдкор»
Ўзбекистон халқаро исломшунослик академиясида “Ёшлар – янги Ўзбекистон келажаги бунёдкори” шиори остида иш берувчи ташкилот вакиллари ва талабалар учрашуви ўтказилди. Унда турли иш берувчи вазирликлар, ташкилот, корхона ва муассасалар қаторида Ўзбекистон мусулмонлари идораси ва унинг тизимидаги Тошкент ислом институти, “Кўкалдош” ўрта махсус ислом билим юрти, Ҳадис илми мактаби масъул вакиллари иштирок этди.
Ушбу тадбирда 70 га яқин давлат ва нодавлат ташкилотлари вакиллари, жумладан, Дин ишлари бўйича қўмита, Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази, Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти, "Кўкалдош" ўрта махсус ислом билим юрти, Ҳадис илми мактаби, Ўзбекистон Фанлар академияси Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик институти, Ўзбекистон Фанлар академияси Тарих институти, Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази, Ўзбекистон Миллий архиви, Алфраганус университети ва бошқа кўплаб ҳамкор ташкилотлар вакиллари қатнашди. 100 дан зиёд талаба билан меҳнат шартномалари тузилди.