Ёш педагоглар Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот марказида

Ёш педагоглар Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот марказида

sthdtjdyjkdsrgsergesrhzaergaer.jpg

Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот марказига ташриф буюрган Термиз давлат университети Педагогика факултети Бошланғич таълим йўналишининг талабалари учун таништирув тадбири бўлиб ўтди.

Тадбирда Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот маркази директори Шукурилло Умаров, Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот маркази директор ўринбосари, Термиз давлат университети Педагогика кафедраси катта ўқитувчиси Нуриддин Ачиловлар иштирок этишди. Тадбир давомида марказ директори Шукурилло Умаров сўзга чиқиб Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот маркази ва Имом Термизий ўрта-махсус ислом таълим муассасасининг ташкил этилиши, мақсад-вазифалари, илмий фолияти ва Марказ илмий ходимлари томонидан нашр эттирилган китоблар тўғрисида қисқача тўхталиб ўтди. Шу билан биргаликда, талабаларга педагог сифатида таълим ва тарбия масаласидаги ўз тажрибалари билан ўртоқлашди ҳамда Мовароуннаҳр ўлкасидан етишиб чиққан алломаларимизнинг таълим ва тарбия учун қўшган ҳиссалари, уларнинг бой илмий меросини ҳозирги кундаги аҳамияти ҳақида сўз юритди.

 

Шунингдек, марказ директор ўринбосари Жўрабек Чўтматов томонидан Термизий алломалар Муҳаммад Ҳаким Термизийнинг педагогика соҳасида ҳам ўрганиш мумкин бўлган жиҳатлари алоҳида таъкидланди. Хусусан, Ҳаким Термизий ислом оламида билиш назарияси асосчиси ҳисобланади. Инсоннинг ташқи олам билан алоқасини ва билиш қобилиятини белгилайдиган ботиний-ички аъзолари: қалб, ақл, нафс ва руҳнинг нозик тадқиқлари, уларнинг ўзаро муносабатлари ва мутаносибликлари масалаларига тўхталиб ўтилган.

 

Талабалар марказда ходимларлари ва мадраса ўқувчилари учун яратилган шароитлар ҳамда марказ кутубхонасидаги Термизий алломаларнинг китоблари билан танишишди.

 

Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот маркази Матбуот хизмати