Ёрдамчи пудратчилар ҳиссаси
Ёрдамчи пудратчилар ҳиссаси

Ўзбекистондаги Ислом цивилизация маркази объекти қурилишининг бош пудратчиси – “12-трест” акциядорлик жамиятидир. Ушбу йирик қурилиш ташкилотчиси бош пудратчи қурилиш-монтаж ва муҳандислик тармоқлари ишларини амалга ошириш учун трест тассарруфидаги қурилиш бошқармалари билан бир қаторда бошқа ёрдамчи пудратчи ташкилотларини ҳам жалб этган.
Хусусан, асосий бинонинг ички қисмида трестнинг 1-2- ва 5, 52 қурилиш бошқармалари томонидан аксарият қурилиш-монтаж ҳамда пардозлаш ишлари олиб борилмоқда. Шу билан бирга газоблок териш, гипсокартон ўрнатиш 4-қурилиш бошқармаси жамоаси зиммасига юкланган. 49-қурилиш бошқармаси қурувчилари томонидан эса сантехника, оқава, ёмғир сувлари кетадиган қувурлар монтажи ишлари амалга оширилмоқда. 50-қурилиш бошқармаси ишчилари эса бинодаги қолган металл конструкцияларини монтаж қилиш ҳамда уч қаватли автосаройдаги бино конструкциясини тиклаш билан банд.

Шунингдек бино комплекси қурилишига ёрдамчи пудратчи ташкилотлар ҳам ўзларининг муносиб ҳиссаларини қўшмоқдалар. Жумладан, пардозлаш ишлари “Миракс”, “Қамаши барака”, “Дархон қурилиш”, “Гидро-пена”, “Реал Арт”, “Барҳаёт машъал юксалиш”, “Алюминқурилиш” каби хусусий ёрдамчи пудратчи ташкилотлар жамоалари томонидан бажарилмоқда.
Х.Шукуров




