Дўппи – ўзбек миллий маданиятининг ажралмас қисми
Дўппи – ўзбек миллий маданиятининг ажралмас қисми

Саудия Арабистонининг “Ан-Наҳор” нашрида “Дўппи – ўзбек миллий маданиятининг ажралмас қисми” сарлавҳали мақоласи эълон қилинди.
Мақолада қадимиллий либосларимиз ва кийиниш маданиятимиз кўзгуси бўлмиш ўзбекнинг асосий бош кийими – дўппини тикиш ва безатиш халқ амалий санъатининг кенг тарқалган тури эканига урғу берилган.
Мазкур бош кийими азалдан форсий ва туркий халқлар орасида кенг тарқалган. Бошқа халқларникидан ўзига хос шакли ва нақшига кўра фарқланадиган ўзбек дўппилари, асосан, духоба ва шойидан зарҳал ип билан тикилади. У уч қисм – айлана ёки тўрт бурчак юқори бўлаги, кизак – гардиш ва жиякдан иборат. Республика ҳудудларида турлича шакл, безау урфга кирган.
Мақолада дўппини кўпроқ хотин-қизлар тикиши, баъзан эркаклар ҳам бу иш билан шуғулланиши, ҳунармандларимиз миллий бош кийимимизни безашда бадиий рамзлар уйғунлигини таъминлашга ҳам алоҳида эътибор қаратиши таъкидланган.
Хорижий нашрлар орқали ўзбек маданияти ва миллийлигимизни дунё бўйлаб тарғиб этишга қаратилган бундай материаллар, бошқа томондан, ўқувчиларга мамлакатимиз ҳунармандлари салоҳияти хусусида ҳам муайян маълумотлар беради ва билвосита туризм соҳаси ривожига ҳам хизмат қилади.