“Дунё мўъжизаларидан бири”

“Дунё мўъжизаларидан бири”

 

dsc09988.jpg

 

       Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази бугунги кунда нафақат тарихий билимлар маскани, балки замонавий тафаккур, маданий янгиланиш ва илмий изланишлар уйғунлашган ноёб макон сифатида халқаро эътиборни қўлга киритмоқда. Марказга ташриф буюрувчи хорижий расмийлар, олимлар ва тадқиқотчилар бу ерда намойиш этилган бой мероснинг қадимийлиги, илмий ёндашувнинг такомиллашгани ва экспозициялардаги замонавий музей технологияларини юқори баҳолашмоқда.

       Россия Федерацияси Магадан вилояти Думаси раисининг биринчи ўринбосари Александр Басанский марказ фаолияти билан яқиндан танишаркан, Президент Шавкат Мирзиёев ғояси билан амалга оширилган ишлар шубҳасиз дунёнинг мўъжизаларидан бири бўлиши керак, дея эътироф этди.

        Шунингдек, ташриф давомида қадимий қўлёзмалар, ноёб экспонатлар, ислом илми ривожига оид архивлар, шунингдек, замонавий интерактив лойиҳалар тақдим этилди.
Россия Федерацияси Думаси вакили марказнинг маърифий ва илмий салоҳияти, халқаро ҳамкорликка яратилган кенг имкониятларини юқори баҳолади. Шунингдек, илмий алмашинув ва маданий лойиҳалар доирасида келгусида ҳамкорликни янада кенгайтириш истагини билдирди.