“Диншунослик” фанларининг ўқув дарсликлари

“Диншунослик” фанларининг ўқув дарсликлари

yekrvevyreyukpfcuafcpuykp.jpg

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 8 октябрдаги “Ўзбекистон Республикаси олий таълим тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги Фармонида олий таълим муассасаларида ўқув жараёнини босқичма-босқич кредит-модуль тизимига ўтказиш, шунингдек 2017 йил давлат Раҳбари томонидан белгиланган олий таълим муассасаларида “Диншунослик” фанларининг ўқув дастурлари ва янги форматдаги дарсликларини яратиш вазифаси бедгиланган эди.

 

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази томонидан ушбу қонун ҳужжатлари ижросини таъминлаш мақсадида  “Dinshunoslik” дарслигининг иккинчи тузатилган ва тўлдирилган нашри ҳамда рус тилида “Религиоведение” дарслиги яратилди.

 

Иккала дарсликлар 4 модулдан иборат. Биринчиси – диншуносликка кириш, қолган учта модуль эса  миллий ва жаҳон динларини янада чуқурроқ ўрганишга хизмат қилади. Уларда  жамият маънавий ҳаётида диннинг тутган ўрни, унинг турли шакллари, таълимоти, йўналиши ва оқимлари, виждон эркинлиги, диний бағрикенглик тамойиллари, диний дунёқараш, Ўзбекистонда дин ва диний ташкилотлар фаолияти, дин ниқобидаги радикал-диний оқимлар, диний қадриятлар уйғунлиги масалаларини қамраб олган.

 

Дарсликлар Олий ва ўрта-махсус таълим вазирлигининг нашр рухсатномасига ҳамда Интеллектуал мулк агентлигининг гувоҳномасига эга. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бойича қўмитанинг ижобий эксперт хулосаси билан маъқулланган.

 

Дарсликларга қизиқиш билдирган ташкилотлар ва муассасалар www.info@cisc.uz; telegram: @GuTMarina мурожаат қилиши мумкин.