Диний-маърифий соҳа ходимлари моддий рағбатлантирилади
Диний-маърифий соҳа ходимлари моддий рағбатлантирилади

Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПФ-5416-сон Фармонга киритилган ўзгартиришларга мувофиқ белгиланишича, Ўзбекистонда диний-маърифий соҳа ходимлари моддий рағбатлантирилади ҳамда қўмита бошқарув ходимлари лавозим маошига ҳар ойлик қўшимча ҳақ тўланади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита, Халқаро ислом академияси, Ислом цивилизацияси маркази, Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази раҳбарияти, ўқитувчи, илмий ходим ва мутахассисларига ягона тариф сеткаси бўйича меҳнатга ҳақ тўлаш разрядларига кўра тариф коэффициентлари ва базавий лавозим маошлари 3 баравар (Дин ишлари бўйича қўмита раисига, Марказ раҳбарияти ва ходимларига – 4 баравар) миқдорда қўлланилади.
Шунингдек, Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси бошқарув ходимларига ягона тариф сеткаси бўйича меҳнатга ҳақ тўлаш разрядларига кўра тариф коэффициентлари ва базавий лавозим маошлари 2 баравар миқдорда қўлланилиши белгиланган.




