“Диний бағрикенглик” кўкрак нишони топширилди

Диний бағрикенглик” кўкрак нишони топширилди

 

 

oraoaoavovror.jpg 

Халқаро ЮНЕСКО ташкилоти дунёда тинчлик, динлар ва конфессиялараро мулоқотни ўрнатиш, миллатлар ва эллатлар ўртасида ҳамкорликни ривожлантириш мақсадида 1995 йил 16 ноябрда Парижда ЮНЕСКО Бош конференциясининг 28-сессиясида “Бағрикенглик тамойиллари декларацияси”ни эълон қилган. Ушбу кун бутун дунёда “Ҳалқаро бағрикенглик куни” сифатида кенг нишонланаиб келмоқда.

Ўзбекистон Респуюликаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 25 сентябрдаги қарори билан «Диний бағрикенглик» кўкрак нишони таъсис этилган. Кўкрак нишони билан атоқли давлат ва жамоат арбоблари, диний-ижтимоий соҳадаги раҳбарлар ва етук уламолар, давлат ташкилотлари ва нодавлат нотижорат ташкилотлар ходимлари, халқаро ташкилотлар, дипломатик ваколатхоналарнинг вакиллари, хорижий арбоблар ва олимлар тақдирланади.

Шунингдек, чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар ҳам кўкрак нишон билан тақдирланиши мумкин.

Пойтахтимизда 16 ноябрь – “Халқаро бағрикенглик куни” муносабати билан бўлиб ўтган тадбирда бир гуруҳ уламо ва соҳа ходимларининг самарали фаолияти эътироф этилиб, уларга “Диний бағрикенглик” кўкрак нишони топширилди.