Давлат байроғи – миллат ғурури!
Давлат байроғи – миллат ғурури!

Пойтахтимизнинг Яккасарой туманидаги 91-сонли айрим фанлар чуқур ўргатиладиган ихтисослаштирилган мактабида “Давлат байроғи – миллат ғурури!” мавзусида учрашув ташкил этилди.
Тадбир Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 33 йиллиги ҳамда 18 ноябрь — Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул қилинган кун муносабати билан ўтказилди. Ушбу маърифий тадбир Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази ва 91-сонли ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаби билан ҳамкорликда ташкил қилинди.
Мазкур тадбирда Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази директори, академик А.Х.Саидов, Миллий марказ бўлим бошлиқлари Ф.Хайитбоев, Ў.Очилов, Ҳ.Мўминов, шунингдек, туман прокурор ёрдамчиси Ж.Марданов, туман мактабгача ва мактаб таълими бўлими раҳбари Д.Мустафаевалар ҳамда бир гуруҳ ўқитувчи-педагоглар ва 100дан ортиқ мактаб ўқувчилари иштирок этди.