Дастлабки имтиҳон Жамоатчилик кенгаши назоратида

Дастлабки имтиҳон Жамоатчилик кенгаши назоратида

fykpeyukpfukapfucauca.jpg

Ўзбекистон халқаро ислом Академияси ҳузурида унинг бошқарув фаолиятига бевосита кўмаклашувчи Жамоатчилик кенгаши  ташкил этилганди.

Кенгаш аъзолари — Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Марказий кенгаши раисининг биринчи ўринбосари Акмал Жумабаев ҳамда Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси раисининг ўринбосари Иномжон Тоғаевлар Ўзбекистон халқаро ислом академиясига ҳужжат топширган абитуриентлар учун 11 июлдан бошланган дастлабки имтиҳон — интеллектуал тест жараёнлари билан яқиндан танишди. Жумладан, ташкил этилган имтиҳон жараёнларининг қай тартибда ўтказилаётгани, фуқаролар томонидан келиб тушаётган мурожаатларга ўз вақтида Сall center ходимлари томонидан жавоб берилаётганини ўрганиб чиқдилар.

Маълумки, ҳозирда эпидемиологик вазият тақозосидан келиб чиқиб, абитуриентларнинг Интеллектуал тестдан ўтиш жараёни 11-13 июль кунлари онлайн тарзда ўтказилмоқда.

Ўзбекистон халқаро ислом академияси

Матбуот хизмати

fyrfypfuaufcvaucauca.jpg