Чуст дўппидўзлик мактаби ва Чуст пичоқчилик санъати
Чуст дўппидўзлик мактаби ва Чуст пичоқчилик санъати

Маълумки, Наманганда XIX асрнинг бошларига келиб асосан “Чуст” дўппилари удум бўлди. Бундай дўппиларнинг шакли тўртбурчак, тепаси тўрт томонли, учбурчаксимон қатланадиган, ясси техникаси “пилтидўзи”, қоғоз билан пилталанган, кашта асосан оқ ипак билан тикилиб, гулғунчалари “кўз”ларига гулоби, сариқ, тўқ қизил, тўқ яшил, сиёҳ ранглар танланади. Кичик ёшдаги болаларнинг дўппиларига кўпроқ рангли ипаклар ишлатилади.
Чуст дўппилари тўрт каражли бўлиб, карж чизиқлари бўртиб туради. Аврасига қора, тўқ кўк ҳамда мошранг сатин (лас) матолар ишлатилади. Тепа қисимни ҳар бир каржига бир дона қалампир нусхаси тикилади. Ҳозирги кунгача дўппилўз чеварлар томонидан “чуст” дўппиларининг кўплаб янги нусҳалари яратилиб, янада сайқал топмоқда.Чуст дўппилари ҳам ўз яратувчиларинг диди, меҳри ва маҳорати натижасида ҳақиқий санъат даражасига етган.
Чуст миллий пичоғлари кўҳна ва қадимий бўлиб, чуст пичоғлари қўл меҳнати билан тайёрланганлиги сабабли дунёнинг барча мамлакатларида харидоргир маҳсулот хисобланади. Пичоқларнинг асосан қадимий шаклларидан қозоқча, қайқи, толбарги, пайвандли, қўшховуз ва яна бир қанча турлари бизгача етиб келган. Буларнинг хозирги кунда шаклланган шох соп, ёрма соп, суқма соп, қалаи сар, мис сарбаста, садафли, чилмеха, суяксоп, садафсоп, каби турлари шаклланган. Тиғ томонини эса каттик кора ва ок пулатдан абойма эгов клапн рисор байза пружина ва бир канча металлардан ясалади.

Ўзбекистонда пичоқ санъат даражасига кўтарилган. Фарғона водийси, Самарқанд, Тошкент, Бухоро, Қашқадарё, Сурхондарё, Хоразм вилоятларида қадимдан 20 га яқин пичоқчилик марказлари бўлиб, улар ўзининг ишлаш технологияси, шакли, ихчамлиги ва безаклари билан фарқ қилган. Бу марказларга Чуст, Шаҳрихон, Қорасув, Қўқон, Хива, Тошкент ва бошқа пичоқчилик мактаблари киради.
Бугунги кунда Чуст, Шаҳрихон, Бухоро, Қўқон пичоқчилик мактаблари аждодлардан қолган анъаналар асосида усталар томонидан давом эттирибб келинмоқда. Жумладан, Чустда Раҳим Убайдуллаев, Қўқонда Ҳасан Умаров, Бухорода Шокир Қамолов, Шаҳрихонда Раҳматхўжа Алихўжаев каби атоқли ҳунармандлар фаолият кўрсатмоқда. Шаҳрихонлик Алихўжаевлар сулоласи деярли 350 йилдан бери пичоқчилик ҳунарини давом эттириб, авлоддан авлодга ўтиб келмоқда. Сулоланинг давомчиси Носиржон Алихўжаевнинг ҳам асарлари диққатга сазовор.
Пичоқчиларимимз нафақат юртимизда, балки хорижий давлатлардаги кўргазма фестивалларда ҳам фаол иштирок этадилар. Қўқонлик Ҳасан Умаров АҚШ нинг Санта-Фе шаҳрида ўтказиладиган Халқаро ҳунармандчилик фестивалининг доимий иштирокчисидир.




