Чойхона

Чойхона

adesdfffgegg.jpg

          Чойхона - Марказий Осиё, Эрон, Кавказ орти халқлари орасида асосан иссиқ иқлим, шароит тақозоси туфайли қадимдан оммалашган бўлиб,  чой ичиб тамадди қилинадиган, ҳордиқ чиқарадиган жамоат жойи бўлиб хизмат қилган. Чойхона ксарият маҳалла гузарларида, карвонсаройларда,  жойлашган бўлиб, меҳмонхона вазифасиниам бажарган ҳамда ҳамиша гавжум қароргох бўлган.  Кишилар чой ичиб, тамадди қилиб, бир-бири билан учрашадиган, юртдаги, маҳалла-куйдаги янгилик-ахборотларни чойхоналарда эшитишган.

Чойхоналар работлар, гузарлар, бозорлар ва маҳаллалардаги хушманзара жойларга қурилган, уларда чой-нондан ташқари турли қанд-қурс, парварда-холвалар, майиз-туршаклар сотилган ва ҳар хил таомлар тайёрланган. Чойхоналар мусофирлар, ўткинчилар, сайёхлар тунаб қоладиган жой вазифасини бажарган.  

Ўзбек халқи турмушида чойхоналар қадимдан ўзига хос клуб вазифасини бажарган. Гузар-маҳаллаларнинг уй юмушлари, муаммолари, фуқаролар орасидаги масалалар,  бахс-мунозаралар чойхоналарда муҳокама этилган ва  ҳал қилинган.

19-аср охирларда Чор Россиясида ўтхонали сув қайнатиш қурилмаси –самоварларнинг пайдо бўлиши, чойхоналарда самоварлар ўрнатилиб, доимий қайнаган сувнинг мавжудлиги билан мижозларга ва хизматчиларга қулайлик туғдирди. Шу даврларда Тошкент шаҳрининг ўзида 400 дан зиёд чойхоналар фаолият кўрсатган.   

Ўтган асрнинг 1950-йилларидан бошлаб  Ўзбекистонда  чойхоналар, оммавий равишда, лойиҳалар бўйича қурила бошлади. 1960-йиллардан кейин  индувидуал лойихалар бўйича кенг миқёсда қурила бошлади.

ergegergergerger.jpg

dgergergergfdfd.jpg

sfgegefgfgfdgfd.jpg